Шахмат ва шашка спорт тури бўйича «Ректор кубоги» мусобақаси ўтказилди

Шахмат ва шашка спорт тури бўйича «Ректор кубоги» мусобақаси ўтказилди

2023 йил  18 апрель куни Тошкент молия институтининг спорт мажмуасида «Жисмоний маданият ва спорт фаолияти» кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳамда «Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар» бўлими томонидан «Спорт-соғлик гарови» шиори остида шахмат ва шашка спорт тури бўйича «Ректор кубоги» мусобақаси юқори савияда ўтказилди. Ушбу мусобақада 200 дан зиёд талаба-ёшлар фаол иштирок этишди. 

 

 

 

 

 

Совринли ўринни эгаллаган талабалар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

 

Шахмат спорт тури бўйича йигитлардан:


  1-ўринни   Қадамбоев Саидбек «Молия» факультети талабаси;
  2-ўринни    Жабборберганов Дилмурод «Молия» факультети талабаси ;
  3-ўринни     Искандаров Анвар «Банк иши» факультети талабаси эгаллади

 

Шашка спорт тури бўйича қизлардан:


 1-ўринни   Жалилова Гулруҳ «Солиқлар ва суғурта» факультети талабаси; 
 2-ўринни   Абдумуминова Феруза «Банк иши» факультети талабаси;
 3-ўринни    Содиқова Дурдона «Иқтисодиёт» факультети талабаси эгаллади.

 

 

 

 

 

Тақдирлаш «Жисмоний маданият ва спорт фаолияти» кафедраси ҳамда «Молиячи» спорт клуби томонидан амалга оширилди. Мусобақа якунида ғолиб жамоалар диплом, ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

17:04 / 2023-04-19
Success helper
Success warning