Бадминтон ҳамда шахмат ва шашка спорт турлари бўйича институтимизнинг талаба-ёшлари ўртасида “Ректор кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди

Бадминтон ҳамда шахмат ва шашка спорт турлари бўйича институтимизнинг талаба-ёшлари ўртасида “Ректор кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди

2023 йил 4 ноябрь куни Тошкент молия институтининг спорт мажмуасида “Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат” бошқармаси, “Жисмоний маданият ва спорт фаолияти” кафедраси ҳамда “Молиячи” спорт клуби томонидан спортнинг Бадминтон ҳамда Шахмат ва Шашка турлари бўйича институтимизнинг талаба-ёшлари ўртасида “Ректор кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди.

 

 

Мазкур мусобақада институтимизнинг барча факультет талаба-ёшлари иштирок этдилар. Мусобақа кўтаринки руҳда ва юқори савияда ташкил этилди.

 

 

 

 

 

 

Айни дамда спортнинг футбол ҳамда шахмат турлари бўйича “Талабалар лигаси” спорт мусобақасининг VI-тур ўйинлари ҳам бўлиб ўтди. Ушбу мусобақа 300 дан ортиқ талаба-ёшларни қамраб олди.

18:44 / 2023-11-04
Success helper
Success warning