ТОШКEНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ «РEКТОР КУБОГИ»

ТОШКEНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ «РEКТОР КУБОГИ»

Ўзбекистон Песпубликаси Президентининг «Юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, ститбол ва «Wоркоут» спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 5 ноябрдаги ПҚ-5282-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 23-24 ноябрь куни Тошкент молия институти спорт мажмуасида институтнинг 1-босқич талабалари ўртасида мини-футбол спорт тури бўйича «РEКТОР КУБОГИ» бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада барча факультет талабалари фаол иштирок этилди. Мусобақани ташкил этишда институтимиз «Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат» бўлими, «Касаба уюшмаси» ҳамда «Жисмоний маданият ва спорт фаолияти» кафедраси профессор-ўқитувчилари фаол иштирок этдилар.


Мусобақа якунига кўра қуйидаги натижалар қайд этилди:

I-ўрин-«Иқтисодиёт» факультети

II-ўрин-«Солиқлар ва суғурта» факультети

III-ўрин-«Молия» факультети


Мусобақада ғолиб ва совриндор талабаларимизни «Молиячи» спорт клуби томонидан муносиб тақдирландилар.







11:07 / 2021-11-25
Success helper
Success warning