Маҳалла ёшлари ўртасида «Ректор кубоги» финал босқичи бўлиб ўтди

Маҳалла ёшлари ўртасида «Ректор кубоги» финал босқичи бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш ҳамда «Оила-маҳалла-таълим муассасаси» ҳамкорлиги доирасида Тошкент молия институти томонидан 5 муҳим ташаббус доирасида маҳалла ёшлар ўртасида ўтказиб келинаётган «Ректор кубоги» мини-футбол мусобақаларининг финал босқичи бўлиб ўтди. 

«Ректор кубоги» финал босқичида саралаш ўйинлари ғолиблари бўлган Учтепа тумани «Қуйи Дархон» ва «Учтепа» маҳаллалари ҳамда Юнусобод тумани «Бодомзор» ва «Хиёбон тепа» маҳаллалари ёшларидан иборат жамоалари ўзаро белашишди.


















 

Финал босқичи натижаларига кўра қуйидаги жамоалар ғолибликни қўлга киритди:

I ўрин Учтепа тумани «Қуйи Дархон» маҳалла жамоаси;

II ўрин Юнусобод тумани «Хиёбон тепа» маҳалла жамоаси;

III ўрин Учтепа тумани «Учтепа» маҳалла жамоаси.
 

Мусобақа ғолиби бўлган «Қуйи Дархон» маҳалла жамоасига «Ректор кубоги» тантанали равишда топширилди. Барча финал ўйинлари ғолиблари эсдалик совғалари билан тақдирланишди.














 

14:25 / 2021-12-18
Success helper
Success warning