"Ректор стипендияси" учун номзодлардан ҳужжатлар қабул қилиш бошланди

"Ректор стипендияси" учун номзодлардан ҳужжатлар қабул қилиш бошланди

Иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда муносиб тақдирлашга эътиборни янада кучайтириш мақсадида «Ректор стипендияси» танловини ўтказилишини эълон қиламиз.

 

Талабаларга «Ректор стипендияси»ни тайинлаш учун қуйидаги мезонларни бажариш белгиланади:

 

➡️аъло ўқиш(умумий баҳолар сонидан 25% 4 бўлиши мумкин , 2021-2022-ўқув йилида фақат 5 баҳо бўлиши лозим) ва илмий ишларда иштирок этиш;

 

➡️умумтаълим тайёргарлигини илмий-тадқиқот (ижодий ишлар) ишлари билан уйғунлаштириш;

 

➡️йўналишлар бўйича конференция (танлов)ларда қатнашиш;

 

➡️камида иккита эълон қилинган илмий ишлар яъни мақола( тезислар бундан мустасно) мавжудлиги;

 

➡️давлат тилини ва битта хорижий чет тилни билиш талаб қилинади;

 

➡️Ўзбекистон тарихини билиш.

 

➡️тилларни, ахборот технологияларини, Ўзбекистон тарихини билиш бўйича талаб даражаларини тегишли кафедралар белгилайди.

 

«Ректор стипендияси»га номзодлар кўрсатиш, талабгорлар номзодларининг ўқишдаги ва илмий (ижодий) фаолиятдаги муваффақиятлари оммавий равишда муҳокама қилингандан сўнг талабгорлар дастлабки кўриб чиқиш учун қуйидагиларни топширадилар:

 

- Пасспорт нусхаси,объективка,синов дафтарчасидан кўчирма;

- деканат, кафедра тавсияномаси;

- илмий (ижодий) иш аннотацияси;

- раҳбарнинг фикр-мулоҳазалари;

- илмий (ижодий) ишга тақриз;

- илмий ишлар рўйхати ва уларнинг босма нусхалари.

 

Барча ҳужжатлар бир нусхада тақдим қилинади. Танловда бакалавр 2,3,4 курс талабалари, магистратура бўлимидан 2 курс магистрантлари иштрок этиши мумкин. Ҳар бир факультетдан 1 та ғолиб талаба берилади.

 

Ҳужжатлар 2022 йил 15 декабрь кунига қадар "Иқтидорли талабаларни илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш" бўлимида қабул қилинади.

 

Кечиккан ва талабга жавоб бермайдиган ҳужжатлар қабул қилинмайди.

 

ТМИ ахборот хизмати

 

14:10 / 2022-12-09
Success helper
Success warning