Янги йил байрами муносабати билан Тошкент молия институти ректорининг байрам табриги

Янги йил байрами муносабати билан Тошкент молия институти ректорининг байрам табриги

 

Ассалому алайкум, муҳтарам профессор-ўқитувчилар!


Азиз талаба-ёшлар!

 


Аввало, Сизларни, Сиз орқали бутун оила-аъзоларингизни кириб келаётган янги йил байрами муносабати билан ўзим ва институт раҳбарияти номидан чин қалбимдан самимий табриклайман.

 


2023 йил институтимиз ҳаётида, хусусан, профессор-ўқитувчиларимизнинг касбий юксалишида, илмий салоҳияти ошишида, талаба-ёшларимизнинг илм ва амалий кўникмаларга эга бўлишида такрорланмас, юқори натижаларга бой йил бўлди, десак муболаға бўлмайди.  Ўз ниҳоясига етиб бораётган 2023-йил давомида олийгоҳда таълим сифатини янада юксалтириш, “фан-таълим-ишлаб чиқариш” интеграциясини ривожлантириш борасида кўплаб амалий саъй-ҳаракатлар олиб борилди. Институт халқаро ва маҳаллий рейтингларда муносиб ўринларни эгаллади. Кўплаб профессор-ўқитувчиларимиз хорижий олий таълим муассасаларидан малака ошириш курсларида, турли конференция, семинар-тренингларда иштирок этиб келишди. Шунингдек, талаба-ёшларимизнинг ўқишдан бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш,  уларга қулай шарт-шароитлар яратиш борасида ҳам амалий ишлар олиб борилмоқда. Мазкур амалий саъй-ҳаракатлар натижаси ўлароқ, бир қатор талаба-ёшларимиз маҳаллий ва хорижий фан олимпиадаларида қатнашиб, фахрли ўринларни эгаллаб қайтишди. Талабаларимиз Президент гранти, Президент ва номли давлат стипендиялари соҳибларига айланишди. Институтда ёшларимизнинг “Талабалик ҳаёти”ни том маънода унутилмас даражада ўтказишлари учун юқори савиядаги тадбирлар, такрорланмас учрашувлар ўтказилди. Алоҳида таъкидлаш жоизки, талаба-ёшларимиз нафақат ўқиш жараёнида, балки турли республика ва хорижий спорт мусобақаларида ҳам муносиб қатнашиб, фахрли ўринларни эгаллашди. Ватанимиз байроғини юксакларга кўтаришди. Албатта, талаба-ёшларимизнинг бундай юксак марраларни забт этишларида институтда фаолият юритаётган педагог-ходимларнинг ўрни ва меҳнатлари таҳсинга лойиқ.

 


Ҳурматли профессор-ўқитувчилар, ишчи-ходимлар!
Азиз талабалар!

 


Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор кириб келаётган янги 2024 йил билан сизларни қутлайман. Профессор-ўқитувчиларимиз келгусида ватанимиз равнақи ва тараққиётига хизмат қиладиган кадрларга таълим-тарбия беришда чарчамасдан меҳнат қилишларига, талаба-ёшларимизга эса ўз олдиларига қўйган марраларга янги йилда эришишларига, янада катта ютуқларни қўлга киришларига тилакдошман. Кириб келаётган янги йил барчамиз учун хайрли ва муваффақиятли бўлсин!

 


Янги йил барчамизга муборак бўлсин!

 

Тошкент молия институти ректори Т.Тешабаев

12:44 / 2023-12-30
Success helper
Success warning