"Ректор кубоги" спорт мусобақалари ғолиблари тақдирланди

"Ректор кубоги" спорт мусобақалари ғолиблари тақдирланди

 

2023 йил 1-20 ноябрь кунлари Тошкент молия институти талаба-ёшлари спортнинг бадминтон, баскетбол, футбол, стол теннис, шахмат, шашка, волейбол ва енгил атлетика спорт турлари бўйича "Ректор кубоги" спорт мусобақалари бўлиб ўтди. 

 

Мусобақада барча факультет талаба-ёшлари фаол иштирок этди. Мусобақа якунига кўра умумжамоа ҳисобида Молия факультети I ўрин, Иқтисодиёт факультети II ўрин, Бюджет ҳисоби ва ғазначилик факультети III ўринни эгаллашди. 

 

Мусобақада ғолиб талаба-ёшларни Ёшлар билан ишлаш маънавият ва маърифат бошқармаси,  "Молиячи" спорт клуби ҳамда Жисмоний маданият ва спорт кафедралари томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.



 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


 

18:32 / 2023-11-29
Success helper
Success warning