Тошкент молия институти IREG Observatory on Academic Ranking and Excellence Бош ассамблеяси аъзосига айланди!
IREG Observatory on Academic Ranking and Excellence Бош ассамблеяси Тошкент молия институтини ўзининг тўла ҳуқуқли аъзоси сифатида қабул қилди.
IREG Observatory - 2009 йилда университетлар орасида ташкил этилган халқаро нотижорат ташкилот бўлиб, бош офиси Польша пойтахти Варшава шаҳрида жойлашган. Ушбу ташкилот бугунги кунда ЮНEСКОнинг Европа Олий Таълим Маркази (YUNESKO-CEPES) ва турли халқаро рейтинг ташкилотларининг ҳамкорликлари асосида фаолият олиб боради. IREG Observatory'нинг асосий мақсади - Халқаро рейтинг экспертлар гуруҳи(IREG)томонидан халқаро университетлар рейтинги яратишдан иборат ҳисобланади.