Россия Федерацияси ҳукумати қошидаги Молия университети профессор-ўқитувчиларидан мастер-класс дарслари
Тошкент молия институти ва Россия Федерацияси ҳукумати қошидаги Молия университети ўртасидаги ҳамкорлик муносабатларини янада кенгайтириш мақсадида ҳамкор хорижий университетдан ташриф буюрган иқтисод фанлари доктори, профессор Нуриев Рустам Махмутович ва доцент Гурнак Александр Владимирович томонидан 2019 йил 12-13 март кунлари институтнинг Магистратура бўлими талабаларига “Теория экономических циклов конъюнктуры: вчера, сегодня, завтра” ва “Учет и прогнозирование налоговых поступлений” мавзулари бўйича маъруза машғулотлари ҳамда мастер-класс дарслари ўтказилди.