Тошкент Молия институтининг талабалари ўртасида «Рус тили фани» бўйича фан олимпиадаси бўлиб ўтди

Тошкент Молия институтининг талабалари ўртасида «Рус тили фани» бўйича фан олимпиадаси бўлиб ўтди

Талабаларнинг қишки таътилини мазмунли ва самарали ўтказиш мақсадида, Тошкент молия институтининг «Ўзбек ва рус тиллари» кафедраси томонидан 11 январь куни «Рус тили» фани бўйича олимпиада бўлиб ўтди.

 

Олимпиада учун тест ва назорат саволлари кафедранинг профессор-ўқитувчилари томонидан ишлаб чиқилди.

 

Мазкур олимпиада институтимизнинг барча биринчи курс талабалари учун ташкил этилди. 2 босқичдан иборат бўлиб:

 

  • 1-босқич — 20 та тест;
  • 2-босқич — 10 та назорат саволларига жавоб бериш.

 

Ушбу фан олимпиадаси адолатли, очиқ ва шаффоф тарзда ўтказилди.


 

«Рус тили» фани бўйича ўтказилган фан олимпиадасида қуйидаги талабалар ғолиб деб топилди:

 

1-ўрин🥇 – Аманбаева Дурдона (Банк иши факультети БИА-91);

2-ўрин 🥈– Содихонова Мехрибон (Бухгалтерия иши ва аудит факультети, БТ -91);

3-ўрин 🥉 – Қахрамонов Улуғбек (Иқтисодиёт ИХ -90).

 

Ғолиб бўлган талабалар:

1️⃣-ўрин учун 1 000000 сўм;

2️⃣-ўрин учун 750 минг сўм;

3️⃣-ўрин учун 500 минг сўм пул мукофотлари билан муносиб тақдирландилар.



 

14:09 / 2022-01-15
Success helper
Success warning