«Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» шиори остида Самарқанд шаҳрига саёҳатнинг иккинчи куни ҳам юқори савияда ташкил этилди
Хабар берганимиздек, 8-9 декабрь кунлари институт Касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси билан институт ишчи-ходим ва талаба-ёшлари учун кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрига «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» - ички туризмни ривожлантириш дастури доирасида саёҳат ташкил этилган.
Дунёнинг энг кўҳна шаҳарларидан бири бўлган ушбу гўшага саёҳатнинг иккинчи куни ҳам юқори савияда ташкил қилинди.
Унда институтимиз жамоаси тарихий мажмуа ва обидалар, муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш ҳамда юртимиз тарихига оид билимларини ошириш имконига эга бўлишди.
Мазкур амалий саъй-ҳаракатлар жамоавий саёҳат ташкил этиш бўйича белгиланган график-асосида олиб борилмоқда.