“Entrepreneurs” мавзусида сайёр дарс

“Entrepreneurs” мавзусида сайёр дарс

“Чет тиллари” кафедраси ўқитувчилари Д.Б.Мадалийева, Ш.Ч.Муродова ва Д.Тўлаганова 2019 йил 13 март куни 2-курс КБИ-73(и) гуруҳида “Entrepreneurs” мавзусида сайёр дарс ўтказишди.

Д.Б.Мадалийева, Ш.Ч.Муродова ва Д. Тўлаганова  ўтказган сайёр дарс календар ва тематик режага биноан танланган. Дарс белгиланган вақтда “Олой бозори”да, очиқ осмон остида, бозорда савдогарлик билан шуғулланувчи тадбиркорлар кўмагида ўтказилди. Дарс бошида ўқитувчи Д.Б.Мадалийева, Ш.Ч.Муродова ва Д.Тўлаганова амалий машғулотга тайёр ҳолда мавзунинг мақсад ва вазифаларини очиқ ифода етиб талабаларга тушунтириб беришди.

Шундан сўнг талабалар гуруҳларга бўлиниб, таржимон ва чет еллик меҳмон ролларини ижро етган ҳолда бозорда фаолият юритаётган тадбиркорлар билан суҳбатлашдилар. Суҳбат мобайнида чет еллик меҳмон тадбиркорга таклиф қилинаётган маҳсулотлар ҳақида саволлар берди ва таржимон уларни ўзбек тилига ва инглиз тилларига таржима қилиб турди. Сайёр дарс шу каби жараёнларни ўз ичига олган ҳолда, талабаларда тадбиркорлик фаолиятига бўлган қизиқишни ҳам уйғотди ва барча жараёнлар видео лавҳаларга муҳрланди. Сайёр дарс давомида талабаларнинг барчалари фаол иштирок етдилар.

Бундан ташқари сайёр дарс интерактив методлардан кенг фойдаланилган ҳолда мавзунинг ёритилиши ва бу орқали талабаларнинг мавзунинг яна ҳам чуқурроқ ўзлаштиришлари учун муҳим омил бўлиб хизмат қилди. Хулоса қилиб шуни таъкидлаш лозимки, Д.Б.Мадалийева, Ш.Ч.Муродова ва Д.Тўлаганова ўтказган сайёр дарс услуби юқори педогагик тажрибалар асосида ўтди.

15:33 / 2021-01-06
Success helper
Success warning