“Баҳолаш иши ва инвестициялар” кафедраси доценти М.Раимжанова томонидан сайёр дарс уюштирилди

“Баҳолаш иши ва инвестициялар” кафедраси доценти М.Раимжанова томонидан сайёр дарс уюштирилди

    2020 йилнинг 11 март санасида Тошкент молия институти “Баҳолаш иши ва инвестициялар” кафедрасининг доценти, и.ф.н. М.Раимжанова томонидан ИБ-5 ва ИБ-6 гуруҳи магистратура талабаларига “Инвестиция портфелини бошқариш” ва “Инвестиция лойиҳаларини бошқариш” фанидан сайёр дарс ташкил этилди. Сайёр дарс “РИЛК” “Qurilishmashlizing” АЖда бўлиб ўтди. Сайёр дарсни РИЛК “Qurilishmashlizing” АЖнинг “Маркетинг, лизинг шартномаларини амалга ошириш ва мониторинг қилиш бошқармаси” бошлиғи Халмухамедов Жамшид Абдухакимович олиб борди. Мутахассиснинг сўзларига кўра, ташкилот Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.06.2014 даги ПҚ-2190 сонли қарорига мувофиқ ташкил этилган.

 

    “РИЛК” “Qurilishmashlizing” АЖнинг акциядорлари: Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлиги-69,41%, “Ўзбекнефтгаз” АЖ - 8,82%, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ - 4,12%, “Ўзбекистон ташқи савдо миллий банки” АЖ -8,82%, АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” - 8,82%. Эксперт сўзларига кўра, “РИЛК” “Qurilishmashlizing” АЖ 2019 йилда янги лизинг операциялари бўйича 2-ўринни эгаллади, операциялар ҳажми 255 млрд.сўмни ташкил этди. “РИЛК” “Qurilishmashlizing” АЖ қурилиш ва юк техникаларини молиялаштиришнинг ўсиши туфайли 2-ўринни эгаллади.

 

 

15:19 / 2020-03-13
Success helper
Success warning