“ТЕХНОПАРК” МЧЖда сайёр дарс
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларнинг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-3151-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2023 йил 28 ноябрда Тошкент молия институтининг “Менежмент ва маркетинг” кафедраси профессори Г.Хамдамова ва бакалавриат 2 босқич Менежмент (тармоқлар ва соҳалар бўйича) йўналиши ИМ-20 гуруҳи талабалари билан “ТЕХНОПАРК” МЧЖга сайёр дарс ўтказилди.
Сайёр дарс давомида талабалар қуйидаги маълумотларга эга бўлдилар:
Технопарк “Тошкент Механика заводи” АЖ негизида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 майдаги “Саноат кооперациясини янада ривожлантириш ва талаб қилинадиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора -тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-4302 - сонли Фармонига мувофиқ ташкил этилган.
Технопарк МЧЖ -бу Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёэв томонидан юқори технологияли рақобатбардош, экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босувчи тармоқларни яратиш бўйича белгиланган вазифаларни амалда бажаришга йўналтирилган саноат корхоналари гуруҳидир.
Мақсад-импорт ўрнини босувчи саноат маҳсулотлари, қурилиш материаллари ва маиший техника ишлаб чиқаришни кенг ассортиментда ташкил этиш, шунингдек, янги иш ўринлари яратиш.
Ҳозирги вақтда “ТЕХНОПАРК” МЧЖда 5 мингдан ортиқ ходим ишлайди. “ТЕХНОПАРК” МЧЖнинг йирик шериклари дунёга машҳур компаниялар, масалан: Pietro Фиорентини (Италия) ва Samsung Electronics (Корея), Whirlpool (Хитой), Shanghai Mitsubishi (Хитой) ва бошқалар.
Электротехника соҳасидаги бир қатор корхоналарни, қурилиш материаллари ва маиший техника сегментини, шунингдек логистика марказини бирлаштириб, “ТЕХНОПАРК” МЧЖ Марказий Осиёдаги энг кучли, истиқболли ва рақобатбардош ишлаб чиқариш мажмуасига айланади.