КАФЕДРА ФИЛИАЛИДА НАВБАТДАГИ АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ БЎЛИБ ЎТДИ

КАФЕДРА ФИЛИАЛИДА НАВБАТДАГИ АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ БЎЛИБ ЎТДИ

 

Жорий йилнинг 29 апрель куни  “Суғурта ва пенсия иши” кафедраси ва “Ўзбекинвест” ЭИСК билан тасдиқланган ўқув дастури асосида "Суғурта мактаби" томонидан институтнинг Солиқлар ва суғурта факультетининг “Суғурта иши” таълим йўналишида ўқийдиган 1-курс, СС-70 ва СС-71 гуруҳлари талабалари учун "Экспорт калтисликларини суғурталаш ва суғурта полисларини сотиш технологияси" мавзусида семинар-тренинг ўтказилди. Семинарда кафедра доценти в.б С.Матиязова хамрохлигида талабалар амалий машғулотда қатнашдилар.

 





​​​​​​​

Ўқув машғулотида компания Бош менежери Б.Жумабаев тақдимот қилди. Унда "Экспорт калтисликларини суғурталаш ва суғурта полисларини сотиш технологияси" мавзулси талабалар эътиборига ҳавола этилди. Кафедра филиали томонидан ташкил этилаётган бундай ўқув машғулотлари талабаларга олийгоҳда олган назарий билимларини амалиёт билан боғлашга,касб кўникмаларига эга бўлишга ҳамда келгусида Республика суғурта бозорига етук соҳа мутахассисларини тайёрлаб беришда алоҳида аҳамият касб этмоқда.

10:23 / 2023-05-02
Success helper
Success warning