“Давлат хизматида кадрлар салоҳиятини ривожлантириш ва кадрлар захирасини шакллантириш” мавзусида семинар
Жорий йилнинг 24 февраль куни Тошкент Молия институтида Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Тошкент шаҳар филиали масъул ходимлари Марям Абдукаримова ҳамда Рустам Рузикуловлар томонидан “Давлат хизматида кадрлар салоҳиятини ривожлантириш ва кадрлар захирасини шакллантириш” мавзусида Молия факультетининг битирувчи талабалари учун семинар ташкил этилди.
Давлат фуқаролик хизматига кириш, давлат фуқаролик хизматининг жозибадорлиги, кадрлар компетенциясини ошириш, миллий, салоҳиятли ва истиқболдаги захира шакллантириш мавзуларида талабаларга маъруза қилинди.
Тадбир сўнгида талабалар томонидан берилган саволларга тўлиқ жавоб берилди. Талабаларнинг давлат хизмати тўғрисидаги фикр-мулоҳазалари тингланди.