“Олий таълим муассасаларида ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича устувор вазифалар” мавзусидаги ўқув-семинари бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 24-27 май кунлари Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган “Ёшлар оромгоҳи”да “Олий таълим муассасаларида ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича устувор вазифалар” мавзусидаги ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Семинарда республикамиздаги 200 дан ортиқ давлат, нодавлат ва хорижий Олий таълим муассасаларида ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректорлари, хусусан, Тошкент молия институти ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори Комила Каримова ҳам иштирок этди.