“Иқтисодиёт йўналишидаги докторлик диссертациясининг илмий натижаларини амалиётга жорий этишнинг услубий жиҳатлари” мавзусида семинар-тренинг

“Иқтисодиёт йўналишидаги докторлик диссертациясининг илмий натижаларини амалиётга жорий этишнинг услубий жиҳатлари” мавзусида семинар-тренинг



Жорий йилнинг 10 май куни институт докторантларига  “Иқтисодиёт йўналишидаги докторлик диссертациясининг илмий натижаларини амалиётга жорий этишнинг услубий жиҳатлари” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Хусусийлаштириш ва давлат активларини бошқариш муаммоларини тадқиқ этиш маркази директори ўринбосари, PhD Ашуров Зуфар иштирок этди. Семинар-тренинг давомида докторантларга диссертациялар илмий натижаларининг амалиётга жорий қилинишини баҳолаш бўйича услубий кўрсатмалар, илмий натижаларни жорий қилиш учун тақдим этиш шакллари, жорий этиш ҳужжатларини расмийлаштириш шакллари ҳамда тадқиқотчилар кўп йўл қўядиган хатолар ва камчиликлар тўғрисида батафсил маълумот бериб ўтилди.














Тадбир якунида докторантлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар. Семинар-тренинг докторантларнинг докторлик диссертациясининг илмий натижаларини амалиётга жорий этиш тартиби бўйича билимларини янада бойитишга хизмат қилди.

19:01 / 2023-05-10
Success helper
Success warning