Докторантлар, таянч докторантлари учун семинар-тренинг ташкил этилди

Докторантлар, таянч докторантлари учун семинар-тренинг ташкил этилди

Жорий йилнинг 5 февраль куни Тошкент молия институти Илмий -тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими томонидан докторантлар, таянч докторантлари учун “Иқтисодиёт” кафедраси мудири,  профессори Асатуллаев Хуршид  Сунатуллаевич томонидан “Иқтисодиётнинг бош масаласи ва иқтисодий муаммоларни илмий билиш усуллари” мавзусида ҳамда “Ахборот тизимлари ва рақамли технологиялар” кафедраси катта ўқитувчиси Арзиқулов Суннатулло Даниярович томонидан “Илмий изланишда дастурлаш парадигмаси” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.













 

Ушбу семинар-тренингдан кўзланган асосий мақсад - докторантларнинг диссертация ишлари доирасидаги илмий тадқиқотларни ташкил этиш, олинган натижаларни таҳлил қилиш ҳамда камчиликларни бартараф этган ҳолда диссертация ва диссертация авторефератини талабларга мувофиқ расмийлаштириш ва ҳимояга тайёрлашда ёрдам беришга мўлжалланган.

21:05 / 2024-02-05
Success helper
Success warning