Семинар тренинг

Семинар тренинг

Тошкент молия институти ва  Вебстер университети ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик доирасида, Сиртқи факультет  «Табиий-илмий ва гуманитар фанлар» кафедраси ташаббуси  билан  2021 йил  22 октябрда «Хорижий  тилларни ўқитишда жаҳон тажрибасидаги замонавий, илғор технологиялардан самарали  фойдаланиш  йўллари» мавзусида семинар-тренинг ташкил қилинди. Семинар-тренингга  Вебстер университети профессор- ўқитувчиси, ҳалқаро тоифадаги тренер С. Тожибаева  таклиф  қилинди. Семинар-тренингда  факультет декан муовини  Х.Зарипов, «Табиий-илмий ва гуманитар фанлар» кафедраси мудири М.Шерқузиев , «Молия-кредит» кафедраси  мудири Д.Саидов  ва  ушбу  кафедралар  профессор-ўқитувчилари  иштирок этишди.

С.Тожибаева  талабаларни ўқитишда ҳалқаро талабларга мос келадиган, замонавий илғор технологиялардан самарали фойдаланиш йўлларини ўқитувчилар иштирокида амалда кўрсатиб берди. Семинар-тренинг давомида иштирокчилар жуда кўп фойдали маълумотларга эга  бўлдилар.

 







 

21:13 / 2021-10-22
Success helper
Success warning