«Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини ўтказиш тартиби» мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди
Жорий йилнинг 3 май куни «Халқаро молия-кредит» кафедраси томонидан «Банк иши» факультети талабалари учун семинар ташкил этилди. Тадбирда «АЦИА АЛЛИАНCЭ БАНК» АТБ Валюта операциялари ва ташқи иқтисодий фаолият бошқармаси бошлиғи Ж.Ибрагимов иштирок этди.
Тадбир давомида Ж. Ибрагимов банк фаолияти, банк хизматларини ўз вақтида ва сифатли бажариш самарадорлигини оширишда валюта операцияларининг аҳамияти каби жиҳатларга эътибор қаратди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида валюта операцияларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар кўриб чиқилди.
Тадбир якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар. Семинар-тренинг талабаларнинг банк фаолиятида валюта операцияларини ўтказиш тартиби бўйича билимларини янада бойитишга хизмат қилди.