Семинар-тренинг: “МҲХСлари талаблари асосида бухгалтерия балансини тузиш методикаси”

Семинар-тренинг: “МҲХСлари талаблари асосида бухгалтерия балансини тузиш методикаси”

2021 йил 23 ноябр куни Тошкент молия институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳамда Белорус Республикасининг Полоцк давлат университети қўшма факультети билан хамкорликда “МҲХС талаблари асосида бухгалтерия балансини тузиш методикаси” мавзусида Семинар-тренинг ташкил этилди.

Мазкур семинар-тренингда профессор-ўқитувчилар билан бирга Полоцк давлат университети қўшма факультетининг 2-курс талабалари ҳамда “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” факультетининг 4-курс талабалари хам фаол иштирок этдилар.

Семинар-тренингни Полоцк давлат университети кафедра мудири, иқтисод фанлари доктори, профессор Вегера Светлана Григорьевна томонидан олиб борилди. Семинар-тренинг мавзусидан келиб чиқиб бугунги кунда Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари талаблари асосида молиявий ҳисоботларни, жумладан бухгалтерия балансини тузиш ва унга қўйилган асосий талаблар ҳамда тамойилларини ўрганиш, унинг методологик асосларини ҳар томонлама чуқур англаб олишни талаб этади. Бу борада Белорус Республикаси ва Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислохатлар бўйича ўзаро фикр-мулохазалар алмашилди.

 




Семинар-тренинг мақсадидан келиб чиқиб проф. Вегера Светлана Григорьевна Белорусиянинг машхур трактор заводи ОАО “МТЗ” мисолида мавзунинг мохиятини янада очиб берди. Семинар-тренинг доирасида ўқув-услубий фаолият билан бирга, илмий фаолият бўйича хам (хорижий журналларда ва конференцияларда хаммуаллифликда мақола ва тезисларни чоп этиш) хамкорликни янада ривожлантириш бўйича режалар белгилаб олинди.

Семинар-тренинг якунида проф-ўқитувчилар ва талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига проф. Вегере Светлане Григорьевнадан атрофлича жавоб олишга мувофиқ бўлдилар.

 



 

Институтда хорижий хамкорлар билан бундай семинар-тренинглар, очиқ дарслар ва мастер-классларни доимий ўтказиб турилиши, республикамизда Олий таълимни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида белгиланган устивор вазифалар ижросини таъминлашда мухим ўрин тутади.
 

12:19 / 2021-11-25
Success helper
Success warning