«Валюта биржаси ва унда амалга ошрииладиган операциялар» мавзусидаги семинар тренинг

«Валюта биржаси ва унда амалга ошрииладиган операциялар» мавзусидаги семинар тренинг

Жорий йилнинг 15 декабрь куни «Халқаро молия-кредит» кафедраси томонидан «Валюта биржаси ва унда амалга ошрииладиган операциялар» мавзусида семинар тренинг ўтказилди. Мазкур тадбирга Ўзбекистон Республикаси Валюта биржаси мутахассиси, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори Й.Т.Иброҳимов таклиф этилди.

Тадбир давомида институт педагоглари, илмий тадқиқотчилари ва талабаларига эксперт мамлакатимиз валюта биржаси, унда фаолият юритувчи асосий субъектлар ва уларнинг категориялари, биржада амалга оширилаётган асосий операциялар, 2021 йил 15 февралда жорий этилган янги тизим ва эски тизим ўртасидаги фарқлар, янги тизимнинг устунлик жиҳатлари, сўнгги йилларда биржа фаолиятида пул бозори ва давлат қимматли қоғозлари бозори кўламининг кенгайиб бораётганлиги ҳақида маълумот берди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Валюта биржаси томонидан 2019-2023 йилларга мўлжалланган ривожланиш стратегияси доирасида 2022 йилда амалиётга жорий этилиши кўзда тутилаётган фючерс ва опцион ҳосилавий молиявий воситаларининг мамлакатимиз иқтисодиёти ҳамда биржа фаолиятига ижобий ва салбий таъсирлари, жисмоний шахсларнинг давлат қимматли қоғозлари бозорига бўлган эҳтиёжларини қондиришда брокерлик ташкилотларининг ролига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар ҳамда ушбу семинар тренинг педагог-ёшларнинг маҳоратини оширишга хизмат қилди.








 

19:55 / 2021-12-16
Success helper
Success warning