“Диссертацияга қўйилган асосий талаблар ва уларни бажариш жараёнлари” ҳамда “Хорижий олий таълим муассасаларида илмий тадқиқотлар олиб бориш имкониятлари” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди
Жорий йилнинг 1 февралда Тошкент молия институти, Илмий -тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими томонидан докторантлар, таянч докторантлари учун “Иқтисодий хавфсизлик” кафедраси, PhD доценти Каландаров Равшан Абдукаюмович томонидан “Диссертацияга қўйилган асосий талаблар ва уларни бажариш жараёнлари” мавзусида ҳамда “Хaлқaро ҳaмкорлик” бўлим бошлиғи, PhD доценти Умирзоқов Жасур Артиқбой ўғли томонидан “Хорижий олий таълим муассасаларида илмий тадқиқотлар олиб бориш имкониятлари” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.
Ушбу семинар-тренингдан кўзланган асосий мақсад, докторантларнинг диссертация ишлари доирасидаги илмий тадқиқотларни ташкил этиш, тажрибалар ўтказиб, олинган натижаларга ишлов бериш ва таҳлил қилиш ҳамда камчиликларни бартараф этган ҳолда диссертатсия ва диссертация авторефератини расмийлаштириш ва ҳимояга тайёрлашда ёрдам беришга мўлжалланган.