“Илмий-тадқиқот фаолиятини тўғри ташкил этиш” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди

“Илмий-тадқиқот фаолиятини тўғри ташкил этиш” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди

 

Жорий йилнинг 24 январь куни Тошкент молия институти, Илмий-тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими томонидан докторантлар учун “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси мудири, и.ф.д., профессор Пардаев Абдунаби Холиқович томонидан “Илмий-тадқиқот фаолиятини тўғри ташкил этиш” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.

 

 

 

Ушбу семинар-тренингдан кўзланган асосий мақсад – докторантларнинг илмий раҳбар билан биргаликда якка тартибдаги режасини ҳамда назарий-методологик дастурини ишлаб чиқиш ва тайёрлашда ёрдам беришга мўлжалланган.

 

 

 

Семинар-тренинг давомида Ўзбекистон Республикасининг 2019-йил 29-октябрдаги “Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 16-февралдаги ПФ-4958-сон “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги, Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 22-майдаги 304-сон “Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2019-йил 19-июлдаги 606-сон “Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни мақсадли тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги, 2020-йил 6-ноябрдаги 696-сон “Илмий даражали кадрларни тайёрлаш жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2021 йил 27-августдаги 545-сон “Илмий ва инновацион фаолиятни бошқариш тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларида белгиланган вазифалар атрофлича ва батафсил тушунтириб ўтилди.

10:28 / 2024-01-25
Success helper
Success warning