Малакали кадрлар тайёрлаш – замон талаби

Малакали кадрлар тайёрлаш – замон талаби

Ҳозирги глобаллашув ва бозор иқтисодиёти шароитида юксак салоҳиятли, билимли, масъулиятли, рақобатбардош кадрларни етиштириш ҳар қачонгидан долзарб масалага айланган. Ҳар қандай давлатни ижтимоий-иқтисодий ривожланишида юксак малакали кадрлар муҳим ўрин тутади.

 

Тошкент молия институти ҳамда “SEMURG INSURANCE” қўшма суғурта компанияси ўртасида имзоланган ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандумга асосан, 2022 йил 30 март куни суғурта компаниясининг бош директори ўринбосари Н.Мухаммадиев бошчилигида масъул ходимлар институтнинг 4 босқич битирувчи талабаларини иш билан таъминлаш ва уларни компания фаолиятига кенг жалб қилиш мақсадида семинар ўтказиш учун ташриф буюрдилар.

 

Унда компания вакиллари,  “Суғурта ва пенсия иши” кафедраси профессор-ўқитувчилари, “Суғурта иши” таълим йўналишида таҳсил олаётган 4 босқич талабалари иштирок этишди.

 

 

Учрашув давомида компания вакиллари битирувчи курс талабаларига “SEMURG INSURANCE” суғурта компаниясига ишга қабул қилиш талаблари, компанияда персоналларни бошқариш HR-тизими ва суғурта ташкилотининг суғурта бозоридаги фаолиятлари юзасидан маълумотлар бериб ўтдилар. Мазкур семинар давомида компания  вакилларига ушбу суғурта компаниясида ишлаш истагида бўлган талабалар томонидан саволлар берилди ва уларга жавоблар олиниши билан бир қаторда, талабалар томонидан ишга қабул қилиш анкеталари ҳам тўлдирилди.

17:35 / 2022-03-31
Success helper
Success warning