Хорижий малака ошириш сертификатлари топширилди
Бугун Чехия Республикасида малака ошириш курсларини муваффақиятли тамомлаган институт раҳбар-ходимлари ва профессор-ўқитувчиларига Европа амалий фанлар ва менежмент институти томонидан сертификатлар топширилди.
Мазкур малака ошириш курсларида ўрганилган билим ва кўникмаларни мамлакатимизда олий таълим тизимини ривожлантириш, институтда таълим менежменти ва сифатини яна оширишда муҳим аҳамиятга эга бўлиши таъкидланди.