Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай туманида мактаб ва олий ўқув юрт ҳамкорлиги йўлга қўйилди

Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай туманида мактаб ва олий ўқув юрт ҳамкорлиги йўлга қўйилди

 Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2019 йил 23 август куни халқ таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш масалаларига бағишланган видеоселектор еғилишида берилган топшириқларга мувофиқ Тошкент молия институти ўқитувчилари, доцент Ш.Аллаёров ва З.Аллабергенов, Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими бош юрисконсульти А.Бегжанов, Нукус давлат педагогика институти ўқитувчиси, доцент А.Ембергенов, туман ҳоким ўринбосари А.Қайипназаров, туман халқ таълими бўлими мудири О.Султамуратов, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси М.Нарбаевлардан тузилган ишчи гуруҳ Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай туманига ташриф буюрдилар.

 

 Ташриф давомида Республика ишчи гуруҳ аъзолари Шуманай тумани ХТБ тасарруфидаги 7-ҳамда 13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабларида бўлиб, “Бешта ташаббус бешта имконият” мавзусида тумандаги мактаб ўқувчилари ўртасида фестивал ташкил этдилар.

 

 Ўқувчи-ёшлар фестивалида жами 1200 дан зиёд ўқувчилар иштирок этиб, спорт мусобақалари, кўрик танловлар, мусиқа ва баадий чиқишлар ҳамда китобхонлик бўйича ўтказилган тадбирларда ўзаро беллашдилар

 

 Бугун ўқувчи-ёшларга яратилаётган имкониятлардан кенг фойдаланиш, келажакда уларнинг юқори малакали мутахассислар сифатида шаклланишларига ва бу орқали ҳудуднинг янада равнақига ўз хиссаларини қўшишларига замин яратади деб ўйлаймиз.

 

 

19:25 / 2019-11-25
Success helper
Success warning