“Дўстлик спартакиадаси”

“Дўстлик спартакиадаси”

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 июндаги “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3031-сонли ва Ўзбекистон Республикасининг Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2019 йил 20 сентябрдаги “Ўзбекистон Республкаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 4 сентябрда ўтказилган 36-сонли видеоселектор мажлисининг баёнида белгиланган вазифалар ижроси тўғрисида”ги 842-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Олий ўқув юртлариаро спорт мажмуасида Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасаларининг педагог-ходимлари ўртасида “Дўстлик спартакиадаси” номи остидаги шахмат мусобақалари ташкил этилди. Унда Тошкент молия институтининг бир қатор педагог-кадрлари фаол иштирок этдилар. Мазкур мусобақа натижаларига кўра институтимизнинг “Солиқлар ва Суғурта” факултети ўқитувчиси С.Ширинов эркаклар ўртасида фахрли 3-ўринни қўлга киритган бўлса, “Иқтисодиёт” факултети ўқитувчиси Р.Сарсенбаева аёллар ўртасида 2-ўринни қўлга киритди.

 

11:54 / 2019-10-25
Success helper
Success warning