Талабамиз Сочи шаҳрида бўлиб ўтган молиявий хавфсизлик бўйича халқаро олимпиадада муносиб иштирок этди
2022 йил 11-октабр куни Россия Федерациясининг Сочи шаҳри Сириус федерал округида Молиявий хавфсизлик бўйича II Халқаро олимпиадаси бўлиб ўтди. Халқаро олимпиаданинг биринчи босқичида 40 000 та талаба иштирок этди. Энг иқтидорли 500 нафари финалда иштирок этишга муваффақ бўлдилар.
Олимпиадада Ўзбекистон, Россия, Қозогистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Белоруссия ва БРИКС давлатлари талаба ва ўқувчилари иштирок этишди.
Форум доирасида молиявий хавфсизлик масалалари ва Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришнинг олдини олиш Евросиё гуруҳи вакиллари ўртасидаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.
Машаққатли интеллектуал беллашувдан сўнг қора денгиз бўйидаги Сириус спорт мажмуасида талабалар ўртасида спорт мусобақалари бўлиб ўтди. Талабамиз Уктамова Малика ўзини маҳоратини спорт ўйинларида ҳам кўрсатиб берди. Ўзбекистон талабалари жамоаси ушбу спорт мусобақасида ютуқли ўринларни эгалладилар.