“Соғлом оила – жамият кўзгуси” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир
16 январь куни Бюджет ҳисоби ва ғазначилик факултетининг 407-аудиториясида “Бюджет ҳисоби ва ғазначилик иши” кафедраси томонидан “Соғлом оила – жамият кўзгуси” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбири ўтказилди. Тадбирда Вазирлар Махкамаси хузуридаги оила маркази эксперти, филология фанлари доктори Мухиба Хамидова “Оилада жамият шахсларининг ўзаро муносабатлари” мавзусида иштирок этди.