Тошкент шаҳар Юнусобод туман Давлат солиқ инспекциясида сайёр дарс
Сайёр дарсларни ўтказиш графигига мувофиқ, 2020 йил 10 март куни “Солиқлар ва солиққа тортиш” таълим йўналиши 4-курс, СТ-40 гуруҳи талабалари учун “Юридик шахсларни солиққа тортиш” фанидан катта ўқитувчи О.Шодиев бошчилигида Тошкент шаҳар Юнусобод туман Давлат солиқ инспекциясида сайёр дарс ташкил этилди. Машғулотни Юнусобод туман ДСИ “Солиқ солиш бўйича маслаҳат” шобаси бошлиғи Ниязов Махаммаджон Акбарович олиб борди. Машғулот “Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари” мавзусида ўтказилди.
Мазкур мавзу доирасида М.Ниязов гуруҳ талабаларига тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари иштирокидаги юридик шахсларга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари, тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари иштирокидаги юридик шахсларга тақдим этилган солиқ имтиёзлари, махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига солиқ солиш шартлари, махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари томонидан солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби, маҳсулот тақсимотига оид битим доирасида амалга ошириладиган фаолиятга солиқ солиш тартиби ҳамда адвокатлар ҳайъатларига, адвокатлик фирмаларига, адвокатлик бюроларига ва адвокатларга солиқ солиш механизми хусусида гапириб берди.