Тошкент молия институти талаба ёшлар ўртасида соғломлаштириш спорт ҳафталиги тадбирлари давом етмоқда
Институтимиз ҳудудида талаба ёшлар ўртасида соғломлаштириш спорт ҳафталиги доирасида 2021 йил 24 октябрда институтимиз талаба ёшлар ўртасида Арқон тортиш, Тош кўтариш, Стол тенниси, Шашка, Шахмат ва Армрестлинг спорт турлари бўйича мусобақа бўлиб ўтди.
Мусобақада барча факультет талабалари фаол қатнашиб совринли ўринларни эгаллашди. Мусобақа институтмиз «Ёшлар билан ишлаш,маънавият ва маърифат» бўлими, «Жисмоний маданият ва спорт фаоляти» кафедраси профессор-ўқитувчилари ва институтимиз касаба уюшмаси аъзолари тамонидан ташкил этилди.
Икки кун давом этган соғломлаштириш тадбирларимиз талабалармиз ўртасида спортга бўлган қизиқиши янада ортди. Мусобақа ғолиб ва совриндор талаба ёшлар диплом ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.