«Спорт соғлиқ гарови»
Жорий йилнинг 30 октябрь санасида Тошкент молия институти 3-сонли талабалар турар жойида истиқомат қиладиган талаба-қизлар ўртасида спортнинг cтол тенниси, шашка, шахмат ва aрқонда сакраш спорт турлари бўйича мусобақалар бўлиб ўтди.
Мусобақаларда талабалар турар жойида яшовчи барча қизлар фаол иштирок этишди. Мусобақа институт «Ёшлар билан ишлаш», «Маънавият ва маърифат» бўлимлари, «Жисмоний маданият ва спорт фаолияти» кафедраси, 3-сонли тарлабалар турар жойи тарбиячи-педагоги ва институт касаба уюшмаси аъзолари томонидан ташкил этилди.
Мусобақада гўлиб ва совриндор қизлар «Молиячи» спорт клуби томонидан муносиб тақдирланди.