Спорт – соғлик гарови

Спорт – соғлик гарови

Тошкент молия Институти «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит» факультети тасарруфидаги «Иқтисодий таҳлил» кафедраси мудири проф. У.Якубов бошчилигида кафедра профессор-ўқитувчилари ва факультет талабалари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус доирасида ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш мақсадида ҳар шанба куни соат 14.00да институт спорт мажмуасида спорт ўйинлари ўтказиляпти.

Бугунги кунда юртимизда спортни ривожлантиришга ва ёш спортчиларни халқаро миқёсдаги мусобақаларга тайёрлаш, жисмоний салоҳияти юқори, руҳий тетик спортчиларни тарбиялашга катта эътибор қаратилмоқда. Бундан ташқари, турли зиддиятлар кучайиб бораётган бугунги дунёда ёшларимизнинг маънавий иммунитетини кучайтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ҳар қачонгидан ҳам долзарброқдир.

 

09:33 / 2021-12-03
Success helper
Success warning