Волейбол спорт тури бўйича  мусобақа бўлиб ўтди

Волейбол спорт тури бўйича  мусобақа бўлиб ўтди

2023 йил 16 май куни Тошкент молия институтининг спорт мажмуасида Тошкент молия институти, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, «Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар» бўлими, «Жисмоний маданият ва спорт фаолияти» кафедраси ҳамда «Молиячи» спорт клуби томонидан Волейбол спорт тури бўйича  мусобақа юқори савияда ташкил этилди ва ўтказилди. Ушбу мусобақада 80 дан ортиқ талаба-ёшлар иштирок этишди.























Мазкур мусобақага Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетидан спортнинг волейбол тури бўйича йигитлар ва қизлар терма жамоалари ташриф буюриб, Тошкент молия институтининг йигитлар ва қизлар терма жамоалари билан Волейбол бўйича дўстона ўйин бўлиб ўтди ва дўстлик ғалаба қозонди.
 

16:47 / 2023-05-16
Success helper
Success warning