ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ САВДО САНОАТ ПАЛАТАСИДА КЎЧМА АМАЛИЙ ДАРС

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ САВДО САНОАТ ПАЛАТАСИДА КЎЧМА АМАЛИЙ ДАРС

    Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш мақсадида “Электрон тижорат ва рақамли иқтисодиёт” кафедраси профессор ўқитувчилари институтнинг бакалавриат босқичи “Электрон тижорат” йўналиши БЕТ-50 ва БЕТ-60 гуруҳ талабалари билан 2019 йил 13 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси савдо саноат палатасига ташриф буюрдилар.

 

    Кўчма амалий дарсни Савдо саноат палатасининг Ахборот коммуникация маркази раҳбари А.Бобақулов олиб борди. Мезбон Савдо саноат палатаси ҳақида сўз юритар экан, ташкилот тадбиркорлик фаолияти субьектларини бирлаштирувчи нодавлат нотижорат ташкилотлигини, унга Korzinka.uz, UMS, Keng Makon fabrika mebellari, Golden House, MuradBuildings каби мамлакатимизнинг бренд компаниялари ҳамда кўп сонли банклар, суғурта ва лизинг компаниялари аъзо бўлиб, палата юқорида номлари қайд этилган ва яна минглаб тадбиркорлик субьектларини халқаро ишбилармонлик ҳамжамиятига интеграциялашувини, уларнинг махсулотлари ташқи бозорларга чиқарилишини таъминлашда кўмаклашиш, миллий брендларни хорижда илгари суриш, инвестицияларни, шу жумладан чет эл инвестицияларини ҳамда замонавий технологияларни жалб этиш каби масалалар доирасида қўллашини амалий мисоллар ёрдамида тушунтирди.

 

 

18:25 / 2019-12-15
Success helper
Success warning