Эндиликда талабаларимиз банкларда пул тўланадиган стажирофка ўташади
Жорий йилнинг 5 май куни Тошкент молия институтида талабаларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида АТ «Алоқабанк» мутахассислари томонидан Банк иши факультети талабалари учун суҳбат ташкил этилди.
Суҳбатда АТ «Алоқабанк» мутахассислари томонидан 2-3 курс талабалари махсус сўровнома ва савол-жавоблар орқали саралаб олинди.
Суҳбатдан ижобий ўтган талабаларга банк мутахассислари томонидан Бош офис ва вилоятлардаги қулай филиаллардан пул тўланадиган стажирофка ўтиш бўйича шартнома имзоланиши ҳақида таъкидлаб ўтилди.