Тошкент молия институтида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендиялари ҳамда «Ректор стипендияси» соҳибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Тошкент молия институтида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендиялари ҳамда «Ректор стипендияси» соҳибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон «Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси»да тасдиқланган иқтидорли ёшларни аниқлаш, уларнинг фан олимпиадаларига иштирокини кенгайтириш, илмий фаолиятга бўлган қизиқишларини ошириш шунингдек, 2019 йил 30 августдаги ПҚ-4433-сон «Ёшларни илм-фан соҳасига жалб этиш ва уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларида белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида, жорий йилнинг 25 февраль куни Тошкент молия институтида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендиялари ҳамда «Ректор стипендияси» соҳибларини, талабаларнинг қишки таътилини мазмунли ўтказиш учун кафедралар томонидан ўтказилган онлайн фан олимпиадалари ва бошқа танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.








Мазкур тадбирда институт раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, стипендиант талабалар ва уларнинг ота-оналари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.





Бугунги кунда Тошкент молия институтида талаба-ёшларни илм-фанга янада қизиқтириш, уларнинг илмий фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бу борада институтда фаолият юритаётган профессор-ўқитувчилар билан «устоз-шогирд» анъаналарини мустаҳкамлаш бўйича қатор амалий ишлар қилинмоқда. Мазкур ҳаракатлар натижаси ўлароқ, олийгоҳ талабалари нафақат Республика, балки халқаро миқёсида улкан марраларни забт этишмоқда.











Фахр билан тилга олиш жоизки, жорий йил Тошкент молия институтининг 6 нафар талабаси давлат ва номли стипендиялар соҳиблари бўлишди. Хусусан: 1 нафар магистратура, 1 нафар бакалавриат таълим йўналиши талабаси Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси, 1 нафари Ислом Каримов номли стипендияси, 3 нафар талаба эса Навоий номли давлат стипендиясига муносиб деб топилди. Шунингдек, институтда биринчи марта Ректор стипендияси жорий қилиниб, 7 нафар талаба мазкур стипендия соҳиби бўлишди. Бундан ташқари, Тошкент молия институтининг яна бир талабаси «Йил талабаси» Республика танловида ғолиби бўлди. Институтда қишки таътилда талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида онлайн фан олимпиадалари ўтказилди ва ушбу олимпиадаларда талабалар орасидан 69 нафари ғолиб бўлди.




























16:23 / 2022-02-25
Success helper
Success warning