ТМИ талабалари “STUDENTS CUP-2021” танловида ғолиб бўлишди!

ТМИ талабалари “STUDENTS CUP-2021” танловида ғолиб бўлишди!

Жорий йилнинг 11 декабрь куни Тошкент молия институтида ИТ Парк ташаббуси билан Дубаи Футуре Фоундатион билан ҳамкорлигида ташкил этилган  «“STUDENTS CUP-2021” танловининг финал босқичи бўлиб ўтди. 

Танловнинг финал босқичида барча олий таълим муассасаларидан жами  19 та жамоа етиб келган эди. Мазкур жамоалар орасида 2таси Тошкент молия институтининг талабаларидан иборат бўлиб, талабаларимиз Meden. Unity Group ва Teamwork.uz лойиҳалари билан иштирок этишди.

Қувонарлиси, финал босқичида  «Молия» факультетининг 2-босқич талабаси Муҳаммадюсуф Курбанов Teamwork.uz жамоаси билан биргаликда фахрли 2-ўринни эгаллади!
 
“STUDENTS CUP-2021” финал босқичида ҳар бир жамоа долзарб ва жуда ҳам қизиқ лойиҳалари билан иштирок этишди. Тадбир сўнгида ғолиб жамоалар аниқланди ва пул мукофоти билан тақдирландилар:

1- Mentor.me 10000$ ;
2- Teamwork.uz – 6000$;
3- Lalu.uz – 4000$.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки,  Талабалар ўртасида тадбиркорлик ва стартап экотизимини ривожлантириш мақсадида ИТ Парк ташаббуси билан Дубаи Футуре Фоундатион ҳамкорлигида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида ҳар йили ўтказилиб келинмоқда. Танловда университетларнинг ҳар бир инкубация марказидан жами 125 та лойиҳа иштирок этди:
Тошкент шаҳридан – 46 та, Қашқадарё вилоятидан – 16 та, Самарқанд вилоятидан – 5 та, Жиззах вилоятидан – 27 та, Хоразм вилоятидан – 10 та, Сирдарё вилоятидан – 2 та, Фарғона вилоятидан – 19 тадан.


 

13:04 / 2021-12-13
Success helper
Success warning