Кафедра филиалида навбатдаги амалий машғулот бўлиб ўтди

Кафедра филиалида навбатдаги амалий машғулот бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 28 октябрь куни “Суғурта ва пенсия иши” кафедраси ва “Ўзбекинвест” ЭИСК билан тасдиқланган ўқув дастури асосида “Суғурта мактаби” томонидан институтнинг Сиртқи факультети “Суғурта иши” таълим йўналишида таҳсил оладиган 2-курс ССИ-20 гуруҳ талабалари учун “Суғурта маҳсулотларини online сотиш технологияси ва E-полисларни расмийлаштириш” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди. Семинарда кафедра доценти Н.Маврулова ҳамроҳлигида талабалар қатнашдилар.

 

 

Ўқув машғулотида компаниянинг Электрон суғурта турларини ривожлантириш бўлими менежери Ҳикматуллаев Камрон тақдимот қилди.

 

Унда суғурта бозорида рақамлаштириш жараёнларининг кечиши, электрон суғурта турларига ортиб бораётган талаб ва суғурта маҳсулотларини онлайн сотиш технологиялари ҳамда электрон полисларни расмийлаштириш механизми атрофлича баён қилинди.

 

 

Кафедра филиали томонидан ташкил этилаётган бундай ўқув машғулотлари талабаларга олийгоҳда олган назарий билимларини амалиёт билан боғлашга, касб кўникмаларига эга бўлишга ҳамда келгусида Республика суғурта бозорига етук соҳа мутахассисларини тайёрлаб беришда алоҳида аҳамият касб этмоқда.

13:02 / 2023-10-30
Success helper
Success warning