Эркаклар жамоасида аёл раҳбар. У қандай бўлиши керак?!

Эркаклар жамоасида аёл раҳбар. У қандай бўлиши керак?!


2022 йил 18-октабр куни «Менежмент ва маркетинг» кафедраси томонидан кафедра ҳафталиги доирасида 3-талабалар турар жойида «Эркаклар жамоасида аёл раҳбар. У қандай бўлиши керак?!» мавзусида тренинг бўлиб ўтди. Тренинг доирасида С.Собиржонов, Д.Жалолова, Ш.Ходжаева, Ф.Илҳомжонова, Ш.Зияева ва С.Яхшиликовлар талабаларни яқинлашиб келаётган 21-октабр «Ўзбек тили байрами куни» муносабати билан табриклаб, илмнинг афзаллиги, ишлатилгани сайин кўпайиб бориши ва албатта олдингизга қўйган мақсадларингизга эртароқ етишишингизга кўмаклашишини айтиб ўтишди.





Жумладан, тренинг давомида доцент., ПҳД Собиржонов Санжар Собиржонович раҳбар аёл қиёфаси, услуби, мукаммал аёл раҳбарларга хос хусусиятлар, раҳбар аёл бошқарувининг афзалликлари, раҳбар аёл сифатида жамоани бошқаришнинг замонавий ёндашувлари, ходимлар билан ўзаро муносабатлар, ходимларни номоддий рағбатлантириш усуллари хусусида тўхталиб ўтди.
 

Тренингда фаол иштирок этган талаба-ёшларга  эсдалик совғалар сифатида китоблар тақдим этилди.


Талабалар билан суҳбат жонли ўтди, кўпгина саволлар бўлди.

18:05 / 2022-10-19
Success helper
Success warning