«Ёшларнинг маънавий-ахлоқий ҳолатига салбий таъсир кўрсатувчи ҳуқуқбузарлик, гиёҳвандлик, ахлоқсизлик каби муаммоларни бартараф этишнинг самарали йўллари» шиори остида маънавий-маърифий тарғибот-ташвиқот тадбири
2023 йил 13 апрель куни Тошкент молия институтининг «Статистика ва эконометрика» кафедраси томонидан кафедра ҳафталиги доирасида «Ёшларнинг маънавий-ахлоқий ҳолатига салбий таъсир кўрсатувчи ҳуқуқбузарлик, гиёҳвандлик, ахлоқсизлик каби муаммоларни бартараф этишнинг самарали йўллари» шиори остида маънавий-маърифий тарғибот-ташвиқот тадбири ўтказди.
Тадбирга Ички ишлар Вазирлиги Ҳуқубузарликлар профилактикаси хизмати катта инспектори майор Боэшонов Мансур Мустафоевич; Юнусобод тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Тошпўлатов Ғайрат Дониёрович, Юнусобод тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 5-сонли бўлим бошлиғи подполковник Сарибоев Сарвар, Юнусобод тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси капитани Бобоев Фаррух Юнусовичлар таклиф қилинди. Тадбир очиқ мулоқат тарзида ўтказилди.