Тошкент молия институтида "Тадбиркор ва талаба-ёшлар учрашуви" бўлиб ўтди

Тошкент молия институтида "Тадбиркор ва талаба-ёшлар учрашуви" бўлиб ўтди

 

Жорий йилнинг 12 сентябрь куни Тошкент молия институтида "Тадбиркор ва талаба-ёшлар учрашуви" бўлиб ўтди. 





 

Унда институт Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Н. Обломурадов, “Nurafshon Nur” хусусий корхонаси раҳбари М. Ташмухамедова, “URBAN STYLE” LLC раҳбари К. Алиева, “Yaskanamu” хусусий корхона раҳбарлари Ш.Бекназаров, И.Суюнова ҳамда талаба-ёшлар иштирок этишди.








Tадбирни Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Н. Обломурадов кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг очиқ мулоқот шаклида кечган учрашувда ташриф буюрган тадбиркорлар талабаларга ўзларининг тажрибалари ва амалий билимларини улашиб, тадбиркорлик фаолиятининг муҳим кейсларига тўхталиб ўтдилар. Спикерлар томонидан тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган талаба-ёшларга қимматли маслаҳатлар берилди.











Тадбирда ҳозирги кунда Президентимиз ташаббуси билан ёш тадбиркорларга яратилаётган имкониятлар, шарт-шароитлар ҳамда имтиёзлар ҳақида маълумот берилиб, талабалар ҳам ўзларининг қизиқтирган саволларига тажрибали тадбиркорлардан атрофлича жавоб олди.





Тадбир сўнгида меҳмонларга эсдалик совғалари топширилди.

17:14 / 2023-09-12
Success helper
Success warning