“Талаба” акцияси ғолибларини тақдирлаш тадбири

“Талаба” акцияси ғолибларини тақдирлаш тадбири

2020 йил 10 январь куни “Кафолат ҳаёт” суғурта компания вакиллари иштирокида бахтсиз ҳодисалардан эҳтиёт шарти суғурталаш бўйича “Талаба” акцияси ғолибларини аниқлаш ва уларни тақдирлаш маросими ўтказилди.


Мазкур тадбирда “Кафолат ҳаёт” суғурта компанияси бош директорининг биринчи ўринбосари А.А.Ахмедов, бош директор ўринбосари А.М.Мухаммаджонов, маркетинг департаменти директори С.Заирова ва компаниянинг бошқа вакиллари қатнашдилар. 


Тадбир давомида “Талаба” акциясида қатнашган талабалар ичидан “Олтин”, “Кумуш” ва “Бронза” номинацияси бўйича ғолибларни аниқлаш жараёни бўлиб ўтди. Қуръа ташлаш йўли билан қуйидаги номинация ғолиблари аниқланди.


1. Сиртқи бўлим, 3-курс, ММ-70-2 гуруҳи талабаси М.Ибрагимов “Талаба” акциясининг “Олтин” номинацияси ғолиби. Унга компания томонидан бир йиллик ўқиш бўйича контракт пули тўлаб берилади.


2. Бюджет ҳисоби ва ғазначилик факультети, 2-курс, ББИ-60 гуруҳи талабаси А.Шаминов “Талаба” акциясининг“Кумуш”  номинацияси ғолиби. Унга компания томонидан планшет совға қилинди.


3. Иқтисодиёт факультети, 3-курс, КМ-71 гуруҳи талабаси И.Авезов “Талаба” акциясининг “Бронза” номинацияси ғолиби. Унга компания томонидан смартфон совға қилинди.


“Талаба” акцияси ғолибларига совғаларни “Кафолат ҳаёт” суғурта компанияси бош директорининг биринчи ўринбосари А.А.Ахмедов топширди.

 

15:24 / 2020-01-11
Success helper
Success warning