Бухгалтерия ҳисоби ва аудит факультетида талаба-қизлар билан учрашув ўтказилди
Бухгалтерия ҳисоби ва аудит факультетида 28-октябр куни факультетда таҳсил олаётган талаба-қизлар билан учрашув ташкил этилди.
Тадбирда институт Хотин-қизлар кенгаши раҳбари .Нурмуҳамедова факультет Хотин-қизлар кенгаши раҳбари Н.Абдиева, тьютер Ҳ.Иноятова ва талаба-қизлар иштирок этди.
Давра суҳбати давомида факультет талаба-қизларига Тошкент молия институтида фаолият юритувчи Хотин-Қизлар маслаҳат Кенгаши фаолияти, унинг мақсади ва вазифалари тўғрисида маълумот берилди. Шу билан бир қаторда институт ички-тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш, жумладан, кийиниш маданияти, муомала маданияти, ўқишдаги давомат юзасидан тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, Б.Нурмуҳамедова ва Н. Абдиевалар томонидан талаба қизларга Ўзбекистон Республикасида хотин-қизларни қўллаб қувватлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва жамият ҳаётидаги ролини янада ошириш билан боғлиқ амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берилди. Учрашув сўнгида муҳокама қилинган масалалар юзасидан талаба-қизларнинг саволларига жавоб берилди.
Uchrashuv soʻngida muhokama qilingan masalalar yuzasidan talaba-qizlarning savollariga javob berildi.