Талаба-ёшлар орасида креатив муҳитни шакллантириш борасидаги масалалар муҳокама этилди

Талаба-ёшлар орасида креатив муҳитни шакллантириш борасидаги масалалар муҳокама этилди

Бугун, 18 апрель куни институт Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор К. Каримова Талабалар кенгаши аъзолари билан учрашув ўтказди.

 

 

Талабалар кенгаши билан мулоқот давомида талаба-ёшлар орасида ижодий, креатив муҳитни янада ривожлантириш, уларнинг бўш вақтларини янада мазмунли ташкил этиш борасидаги масалаларга тўхталиб ўтилди. Таъкидлаш жоизки, талаба-ёшлар орасида креатив муҳитни янада ривожлантириш келгусида уларнинг танқидий ва яратувчан фикрлаш қобилиятларини ривожлантиришга хизмат қилади. Талаба-ёшларнинг фикр мулоҳазалари ва таклифлари эшитилди.

 

 

 

 

Шунингдек, учрашув давомида факультетлар медиа жамоалари томонидан тайёрланган видеороликлар, график-дизайнерлик ишлари билан танишди.

18:42 / 2023-04-18
Success helper
Success warning