Тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати 15 мартга қадар узайтирилди

Тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати 15 мартга қадар узайтирилди

Давлат комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ 2022/2023-ўқув йилида олий таълим муассасалари бакалавриати ва магистратурасига тўлов-контракт, жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка, профессионал таълим муассасаларига (коллеж, техникум) ўқувчиликка тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2023 йилнинг 15 марти этиб белгиланди.


Шунингдек, қарор билан 2023 йил 20 январдан кейин контрактини тўлаганларнинг тўлови ҳам инобатга олинадиган бўлди.

21:30 / 2023-02-14
Success helper
Success warning