Тошкент молия институтида талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳамда уларни қўшимча иш билан таъминлаш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда

Тошкент молия институтида талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳамда уларни қўшимча иш билан таъминлаш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 4 март куни олий ўқув юртлари талабалари бандлигини таъминлаш бўйича устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Мазкур йиғилишда талабалари бандлигини таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент молия институти раҳбарияти томонидан институтга қарашли талабалар турар жойларида тизимли амалий ишлар ташкил этилди.

Хусусан, талаба-ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ҳамда касб-ҳунар ўрганиб қўшимча даромад топиши учун институтга қарашли 1 ва 2- сонли талабалар турар жойларида «Талабалар сартарошхонаси» хизмати йўлга қўйилиши ҳисобидан 4 нафар талабанинг бандлиги таъминланди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Shuningdek, institutning 3-sonli talabalar turar joyida talaba-qizlar istiqomat qilishini hisobga olgan holda institutning ichki imkoniyatlaridan kelib chiqib, “Chevar moliyachi” tikuvchilik to‘garak-sexi va “Go‘zallik saloni” faoliyati yo‘lga qo‘yilishi hisobiga 7 nafar talaba-qizlarning bandligi taʼminlanib, ularning o‘qishdan bo‘sh vaqtlarida qo‘shimcha daromad olishlari uchun keng imkoniyatlar yaratildi.

 

 

 

 

Шу билан бирга яқин кунларда институтда мингга яқин талаба-ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган «Бандлик бўлими», «Коворкинг» ва «Карьера» марказлари фаолияти, замонавий тикув цехи очилиши кутилмоқда.
16:32 / 2022-03-14
Success helper
Success warning