Институт вакиллари XVII халқаро талабалар илмий форумида ўз лойиҳалари билан иштирок этиб, фахрли 1-ўринни эгаллади

Институт вакиллари XVII халқаро талабалар илмий форумида ўз лойиҳалари билан иштирок этиб, фахрли 1-ўринни эгаллади

 

2023 йил 21-22 декабрь кунлари Брест давлат техника университетининг иқтисодиёт факультетида XVII халқаро талабалар илмий форуми бўлиб ўтди.

 

Форумда Беларус, Россия, Ўзбекистон Республикаси ва Хитойдан 100 дан ортиқ талаба, шунингдек, Брест давлат техника университети иқтисодиёт факультетининг 20 нафар талабаси иштирок этди.

Форум доирасида икки йўналишда: "Замонавий шароитда бухгалтерия ҳисоби, таҳлил ва назоратни ривожлантиришни такомиллаштириш", "Рақамли иқтисодиёт: тенденциялар ва истиқболлар", шунингдек "Иқтисодиётнинг молия-кредит соҳасини ривожлантиришнинг долзарб йўналишлари"бўйича секциялар ташкил этилди.

Тадбирда "Иқтисодий таҳлил" кафедраси ўқитувчилари раҳбарлигида ТФИ талабалари, "Банк иши" факультетининг 3-курс талабаси, БИА-40 гуруҳи талабаси С. Д. Намозова "Иқтисодий таҳлил" кафедраси мудири З.А.Сагдиллаева раҳбарлигида янги рақамли технологияларни ривожлантириш нуқтаи назаридан янги йўналишда муҳим истиқболли лойиҳани тақдим этди ва фахрий 1-ўринни эгаллади.

16:27 / 2023-12-23
Success helper
Success warning